Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қўллаб-қувватловчи ёрдамчилари, тайёрлаб қўйган нарсалари ва қурол-яроқлари йўқ эди. Шундай бўлса ҳам Расулуллоҳ с.а.в. бутун оламга очиқчасига қарши туриб, Оллоҳнинг динига чин иймон билан даъват қилдилар. Бу борадаги даъват ишларини амалга оширишда заифликка йўл қўймадилар. Бу Қурайшнинг Расулуллоҳ с.а.в. билан одамлар ўртасини тўсиб қўйиш учун қўйган тўсиқларини енгиб ўтишда ўз самарасини берди. Расулуллоҳ с.а.в. одамлар орасига кириб, уларга даъватни етказавердилар ва одамлар Оллоҳнинг динига кирди. Ҳақнинг қуввати ботилдан баланд келди. Араблар ўртасида Ислом нурининг ёйилиши кундан-кунга ортаверди. Натижада бутларга сиғинувчиларнинг ва насронийларнинг кўпчилиги мусулмон бўлди. Қурайш бошлиқлари қалбларида ҳам Қуръонга мойиллик пайдо бўлиб, унга қулоқ сола бошлашди.


Маккага Туфайл ибн Амр Давсий келди. У шоир, фаросатли ва олижаноб киши эди. Қурайш мушриклари унга пешвоз чиқиб, Муҳаммаддан эҳтиёт бўлишга чақиришди ва: «Унинг сўзлари сеҳр кабидир, кишини аҳли оиласидан ажратиб юборади, Маккада бизнинг бошимизга тушган нарсалар сенга ва қавмингга ҳам етишидан қўрқамиз. Яхшиси сен у билан гаплашмагин, унинг гапларига қулоқ ҳам солмагин», дейишди. Бир куни Туфайл Каъбага борди. Расулуллоҳ с.а.в. ўша ерда эдилар. Туфайл Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзларига қулоқ солди. Қараса чиройли гаплар. Шунда у ўзига-ўзи: «Ҳолимга вой, Оллоҳга қасамки, мен фаросатли ва шоир кишиман, менга нима яхши, нима ёмонлиги беш қўлдек аён. Шундай бўлгач, бу одамнинг гапларини эшитишдан мени нима қайтаради. Агар у келтирган нарса яхши бўлса оламан, ёмон бўлса олмайман», деди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в.га эргашиб уйларига борди ва кўнглидаги гапларини изҳор этди. Расулуллоҳ с.а.в. уни Ислом динига киришга чақирдилар ва Қуръон оятларидан ўқиб бердилар. Туфайл шаҳодат калимасини айтиб, чин дилдан гувоҳлик берди. Ўз қавмига қайтиб боргач, уларни ҳам Исломга даъват қила бошлади.


Расулуллоҳ с.а.в. Маккадалик пайтларида пайғамбар чиқибди деган хабарни эшитиб олдиларига насронийлардан йигирма киши келди. Улар Расулуллоҳ с.а.в. билан суҳбатлашишди, сўрайдиган нарсаларини сўрашди, гапларини тинглашди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в.нинг даъватларини қабул қилишиб, иймон келтиришди. Бу ҳол Қурайш мушрикларини ғазаблантирди, ҳатто уларни сўкишиб: «Оллоҳ сизларни ноумид қилсин! Ортингизда қолган диндошларингиз сизларни бу одамнинг хабарини билиб келиш учун юборган бўлишса-ю, сизлар унинг ҳузурига ҳали кирар-кирмас динларингиздан воз кечиб, унинг айтганларини тасдиқлаб ўтирибсизлар», дейишди. Қурайшнинг бу гаплари уларни пайғамбарга эргашишдан қайтара олмади. Балки Оллоҳга бўлган иймонларини янада зиёда қилди. Бу билан Расулуллоҳ с.а.в.нинг ишлари зоҳир бўлиб, одамларнинг Қуръон эшитишга иштиёқлари кучайди. Ҳатто Расулуллоҳ с.а.в.га ашаддий душман бўлган қурайшликлар ҳам: «Унинг янги динга

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203